“ШЎРТАН”: ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ПРО-Лига иштирокчиси “Шўртан” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини аста-секин қизғин паллага олиб чиқмоқда. Хабарингиз бор куни кеча ғузорлик футболчилар Қаршининг “Насаф” жамоаси билан илк ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Ушбу учрашувда 4:1 ҳисобда “Шўртан” жамоаси енгилди. Лекин бу мағлубиятдан мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида кўпроқ иш олиб бориш кераклиги тўғрисида хулосага келишди.
“Оқ бўрилар” жамоаси ҳар кунги машғулотлардан сўнг, иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйинлари ўтказишмоқда. Ўтказилаётган назорат учрашувлари бу йилги асосий таркибга янги иқтидорли ва малакали номзодларни танлаб олишда қўл келяпти. Учрашувлар машғулотлар бўлиб ўтаётган Ғузордаги “Болалар футбол мажмуаси” ўйингоҳида ташкиллаштирилмоқда.
Шу кунларда режага кўра Акмал Саитқулов бошчилигидаги “Оқ бўрилар” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Бўлажак рақиб жамоа номи тез орада маълум бўлади.
«Шуртан» ПФК матбуот хизмати @shurtanpfc

Leave a Reply