“Истиқлол” жамоаси ҳам янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда

Охирги бир неча мавсумда Суперлигага йўл олиш учун жуда жиддий ҳаракат қилаётган Фарғонанинг “Истиқлол” клуби айни чоғда янги мавсумга қизғин ҳозирлик жараёнини олиб бормоқда.

Жамоа дастлаб 20-28 декабрь оралиғида йиғилган эди. Сўнгра Янги йил байрами муносабати билан ўйинчиларга қисқа муддатли таътил берилган эди. Фарғоналиклар 5 январь санасидан эътиборан иккинчи ўқув-машғулот йиғинига киришишди. Жамоа ҳозирда Фарғона шаҳрида жойлашган “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги сунъий қопламали майдонда машғулотлар олиб бормоқда.

Йиғин давомида бир қатор синов-назорат учрашувларида майдонга тушиш кўзда тутилган. Эртага “Истиқлол” Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 21-22 январь кунлари эса “Нефтчи” ва “Турон” клубларига қарши ҳам назорат ўйинлари ташкил этилади.

Январь ойи сўнггидан бошлаб эса жамоа “Фарғона вилояти ҳокими кубоги”да иштирок этади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply