Бошқа клублар қатори “Бунёдкор” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
Биласиз, жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда “қалдирғочлар”ни Вадим Абрамов бошқаради. Кеча жамоа Абрамов бошчилигидаги дастлабки машғулотларини ўтказди.
Клуб 3-12 январь оралиғида илк йиғинни ўтказган эди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичига 14 январь санасидан киришилди. Жамоа 26 январга қадар мазкур йиғинни давом эттиради. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш кўзда тутилган. Эртага “қалдирғочлар” “Оқ-тепа” жамоасига қарши назорат баҳси ўтказишади.
Манба:pfl.uz