Биласиз, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсум олдидан клублар олдига бир қатор талабларни қўймоқда.
2019 йилдан бошлаб Суперлига ҳамда Про-лига “А” гуруҳида қатнашишни истаган клуб яхши ҳолатдаги майдони бор стадион ва ўз академиясига эга бўлиши шарт этиб белгиланди.
2019 йилга жиддий ҳозирлик олиб бораётган “Сурхон” футбол клуби бугун ЎФА ҳузуридаги Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича шартнома имзолади. Ўзаро келишувга кўра, клуб академиядан етишиб чиқадиган истеъдодли ўйинчиларни ўз сафига жалб этиш борасида катта имтиёзларга эга бўлади.
Шу боисдан “Сурхон” футбол клуби ва ЎФА ҳузуридаги Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси ўртасида ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича тузилган шартнома кучга кирганидан бошлаб, клуб олдига қўйилаётган асосий талаблардан бири – академия бўйича талабни бажарган дея саналади.
Манба:pfl.uz