“Қизилқум” клуби Навоий вилояти бош жамоаси саналади. Клуб 1967 йилда ташкил этилган.
Мазкур клуб турли йилларда “Прогресс”, “Зарафшон” дея ҳам номланган. Зеро клубнинг бош қароргоҳи ва уй учрашувларини ўтказадиган стадиони ҳам илгари Зарафшон шаҳрида эди. Эндиликда жамоа Навоий шаҳрида уй ўйинларини ўтказмоқда.
Клуб 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Биринчи лигасида қатнашишни бошлаган. 1994 йилда “Прогресс” номи “Қизилқум”га ўзгартирилган. 1999 йил Биринчи лигада қатнашиб, учинчи ўринни эгаллаган ва клуб 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Олий лигасида қатнашиб келган.
“Қизилқум” эришган энг катта натижа 2002 йилги чемпионат бронза медали ҳисобланади.
Эришган натижалари:
Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (2002)
Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар:
Жафар Ирисметов; Спартак Муртазоев; Владимир Шишелов; Виктор Карпенко; Ярослав Крушельницкий; Леонид Кошелев; Февзи Давлетов; Алексей Николаев; Вячеслав Пономарёв; Алишер Ҳолиқов; Олег Собиров; Павел Леус.
Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар: Ислом Аҳмедов; Сергей Шевченко; Игорь Шквирин; Рустам Забиров; Марат Кабаев; Равшан Ҳайдаров; Юрий Лукин; Ҳамиджон Актамов.
Манба:pfl.uz