ПФЛ “Бухоро” футбол клубини жиддий огоҳлантиради

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида футбол клуби стадиони майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, стадионда ОАВ ходимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани аниқланди. Шунингдек, футбол клубининг бошқарув тизими, кадрлар бўлими, маркетинг бўлими, лицензиялаш бўлими ва матбуот хизматига малакали мутахассисларни жалб этилиши долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, “Бухоро” футбол клуби томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Бухоро” футбол клуби жиддий огоҳлантирилди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply