«Қизилқум» 6 январдан йиғин бошлайди

Аксарият жамоалар 2018 йилги мавсум якунига етгач футболчиларига бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этишди.

Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ҳам декабрь ойи аввалида ўйинчиларига дам берди. Сўнгра жамоа 20-27 декабрь оралиғида ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотлар олиб борди.

Энди навоийлик футболчилар 6 январь куни Навоийда тўпланишади. Ҳамиджон Актамов жамоаси 2 ҳафта давомида ўз қароргоҳида шуғулланишни режалаштирган. Сўнгра янги мавсумга ҳозирлик ишлари Тошкентда давом эттирилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply