Ортда қолган мавсумни Про лига “А” гуруҳида ўтказган Ғузорнинг “Шўртан” клуби мавсум-2018 расман якунланганидан сўнг футболчиларига дам берган.
Жамоа режага кўра, 15 январдан янги мавсум тайёргарлигини бошлайди. Дастлаб 2 ҳафта давомида жамоа ўз қароргоҳида машғулотлар олиб боради. Сўнгра февраль ойининг дастлабки 2 ҳафтасида навбатдаги йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин ҳам Ғузорда ўтиши режалаштирилган.
Янги мавсум олдидан сўнгги йиғин эса февраль ойининг иккинчи ярмида пойтахтда ўтказилади.