«Вилоят ҳоким кубоги-2018» кундалиги: Тўртинчи кун

Фарғонадаги халқаро мусобақанинг тўртинчи куни ҳам ортда қолди.

Кеча “Б”  ва “С” гуруҳларида навбатдаги иккинчи тур ўйинлари ўтказилди. Унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилганини айтиш жоиз.

“ТОШЛОҚ” ГУРУҲ ПЕШҚАДАМИ

Тошлиқлар ҳам “Вилоят ҳоким кубоги-2018”да муваффақиятли иштирок этишмоқда. Азиз Мамажонов шогирдлари “Б” гуруҳидаги биринчи учрашувда “Нефтчи-2” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ягона гол Жаҳонгир Юсубжонов ҳисобига ёзилди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“Б” гуруҳи
2-тур
“Тошлоқ” – “Нефтчи-2” – 1:0
Гол: Жаҳонгир Юсубжонов.
“Тошлоқ”: Ғани Қобилжонов, Лочин Исроилов, Жаҳонгир Юсубжонов, Миркомил Асқаралиев, Достон Турсунзода, Салоҳиддин Ортиқов, Сардор Соипов, Зафар Турсунов, Жасур Холматов, Аброр Ҳамидхўжаев, Аҳрор Шарипов.
Захира: Рустам Ҳошимов,  Бобур Муҳамаджонов, Мансур Солиев, Ғайрат Султонов, Асил Мўйдинов, Жалол Дадажонов, Давлат Каримжонов.
“Нефтчи-2”: Шаҳзод Зайлобиддинов, Шоҳжаҳон Рўзиматов, Аслиддин Тоштемиров, Бобур Муқимов, Жавоҳир Юсупов, Оллоберди Эргашев, Элёр Муқимов, Муҳаммад Қурбонов, Асад Давронов, Азиз Раҳмонов, Дониёр Мадаминов.

Захира: Расул Абдумўминов, Шахбоз Абдураимов,  Муҳаммадқодир Парпиев, Бобурмирзо Солижонов, Асадбек Ҳафизжонов, Асилбек Омонбеков, Бекзод Ҳамидов.

“ЁЗЁВОН ЛОЧИНЛАРИ” МАҒЛУБ

Ушбу гуруҳнинг иккинчи учрашувида Андижоннинг “Ўз Тонг Конг Хо” жамоаси “Ёзёвон лочинлари”га қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда Ориф Маматказин шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“Б” гуруҳи
2-тур
“Ўз Тонг Конг Хо” – “Ёзёвон лочинлари” – 2:1
“Ўз Тонг Конг Хо”: А. Обобакиров, М. Юлдашев, Б. Исмоилов, Ш. Рўзиев, А. Абдуллаев, А. Ишимов, А. Абдуқодиров, А. Арзиев, Ш. Обидов, А. Салоҳиддинов, А. Юлдашев.
“Ёзёвон лочинлари”: Б. Йигиталиев, У. Ҳошимов, З. Исмоилов, Б. Абдулажонов, Ш. Абдураҳмонов, А. Абдулҳақов, Ш. Ибрагимов, А. Маҳмудов, З. Нурматов, А. Маткаримов, Ш. Мухторалиев.

2-турдан кейинги вазият
Тошлоқ     2     2     0     0     3-1     6
Ўз Тонг Конг Хо     2     1     0     1     3-3     3
Навбаҳор     1     0     1     0     4-4     1
Ёзёвон лочинлари     2     0     1     1     5-6     1
Нефтчи-2     1     0     0     1     0-1     0

“Б” гуруҳи тақвимида ўзгариш содир бўлди. Қуйида ушбу ўзгаришлар билан таништириб ўтамиз.
3-тур
2 февраль
Нефтчи – 2 – Ўз Тонг Конг Хо   Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Тошлоқ                     Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ёзёвон лочинлари дам олади

4-тур
4 февраль
Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ           Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Нефтчи-2                      Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ўз Тонг Конг Хо дам олади

5-тур
6 февраль
Ёзёвон лочинлари – Нефтчи-2       Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Ўз Тонг Конг Хо  – Навбаҳор         Нефтчи СК стадиони соат 15:00

Тошлоқ дам олади.

ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз “Вилоят ҳоким кубоги-2018”да иродали ғалабани қўлга киритишди. Ёшларимиз учун “Зомин”га қарши кечган учрашув муваффақиятсиз бошланганига қарамай, вакилларимиз ғалабани ўзлари томон ағдаришга эришдилар.

11-дақиқада ҳимоячиларимиз ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Д. Тошматов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дилшод Баратов мувозанатни тиклади.

Танаффусдан кейин ташаббусга эга бўлган ўринбосарларимиз “Зомин” дарвозасига яна иккита тўп киритишга эришдилар. Иқбол Маликжонов ва Иброҳим Усмоновлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Мазкур ғалабадан кейин ўринбосарларимиз очколари сони олтитаг етди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912-2” –  “Зомин” – 3:1 (1:1)
Бош ҳакам: О. Тўйчибоев.
Голлар: Дилшод Баратов, Иқбол Маликжонов, Иброҳим Усмонов. – Д. Тошматов (пен).
“Қўқон-1912-2”: Ислом Абдуллаев, Дониёр Тўлашев,  Дилшод Баратов, Бахтиёр Абдубаннонов, Хуршид Мухторов, Иқбол Маликжонов, Рамз Исақов, Достон Мелиқўзиев, Иброҳим Бозоров, Маъмур Раҳимов, Мўмин Содиқжонов.
Захира: Муҳаммадали Собиров, Сардор Исақов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Толипов, Иброҳим Усмонов, Хуршид Асқаралиев, Беҳзод Каримов.
“Зомин”: О. Саъдиев, Ш. Садриддинов, А. Абдуллаев, Э. Каримов, У. Набиев, Т. Ҳамдамов, А. Турсунқулов, Н. Камолов, Н. Ибрагимов, Д. Тошматов, У. Бобоназаров.
Захира: Л. Файзуллаев, С. Мамасодиқов, Ж. Мусажонов.

“ТУРОН”НИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоаси “Андижон” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Тажрибали Баҳром Ҳакимов бошқараётган ушбу жамоа мазмунли футбол намойиш этаётганини таъкидлаш жоиз.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
2-тур
“Турон” –  “Андижон” – 2:0

2-турдан кейинги вазият
Қўқон-1912 -2     2     2     0     0     5-2     6
Турон     2     1     0     1     3-2     3
Ифтихор     1     1     0     0     2-1     3
Зомин     2     0     0     2     2-5     0
Андижон     1     0     0     1     0-2     0

Яна бир марказий ўйин

Бугун асосий таркибимиз “А” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув  Фарғона давлат университетига қарашли спорт мажмуаси (ФарДУ стадионида) соат 11:00да бошланади.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

“А” гуруҳи
3-тур
1 февраль (пайшанба)
Қўқон-1912 – Истиқлол    ФарДУ стадиони  соат 11:00
Ўш – Машъал   ФарДУ стадиони  соат 15:00
Нефтчи – Цементчи    Нефтчи СК    соат 15:00

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply