Октябрь ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар барқарорлик намойиш этишди. Бунда жамоалар устозларининг хиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ўтказилган сўровнома якунларига кўра, энг кўп овоз йиғганмураббий Андрей Фёдоров бўлди. «Локомотив» мураббийи бу борада Бахтиёр Ашурматов, Рўзиқул Беридев ҳамда Сергей Лушчанни ортда қолдириб, октябрь ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply