Октябрь ойининг энг чиройли голи муаллифи – Хуршид Мухторов

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.

Танлаб олинган энг сара голлар ичидан Хуршид Мухторов АГМК – “Насаф” учрашувида олмалиқликлар дарвозасига киритган голи овоз бериш якунларига кўра энг кўп очко жамғарди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply