Шу кунларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тасарруфида мураббийларнинг Осий Футбол Конфедерацияси Халқаро «PRO» лицензиясига ўқиш курслари бошланди. Ушбу курсларда Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лигаси иштирокчиси ҳисобланган Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси бош мураббийи Ёрқин Назаров ҳам қатнашмоқда.
Шу муносабат билан куни кеча «Шўртан» Профессионал Футбол Клуби раҳбарияти томонидан йиғилиш ўтказилди. Маълумки 2018 йилги футбол мавсуми якунланишига яна икки тур ўйинлари қолди. Шу муносабат билан «Шўртан»нинг сўнги икки тур учрашувларида бош мураббий вазифаси вақтинчалик Акмал Саитқулов зиммасига юклатилди. Эслатиб ўтиш жоиз, шу кунгача А.Саитқулов жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
«Шўртан» ПФК матбуот бўлими.