Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лигаси 33-тур учрашувлари доирасида «Шўртан» жамоамиз Нукус шаҳрида маҳаллий «Орол» клуби билан ўзаро баҳс олиб борган эди. Ўша учрашувнинг 41-дақиқасида тўп учун курашда жамоамизнинг ёш футболчиси Ислом Бойсариев рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олган эди. Бойсариев шу кунларда Қарши шаҳридаги шифохонада даволаниш жараёнларини ўтказмоқда.
Шифокорлар ташҳисига кўра, даволаниш жараёнлари бироз вақт чўзилади. 19 ноябрь куни эса Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига ўйинлари ўз ниҳоясига етади. Демак, 2018 йилги футбол мавсумида Ислом Бойсариев энди иштирок эта олмайди. Биз ўз навбатида ёш, умидли футболчимизга тезроқ соғлигини тиклашини ва кейинги, янги 2019 йилги футбол мавсумида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.
«Шўртан»ПФК матбуот бўлими.