Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.
Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.
Ортда қолган сентябрь ойида PEPSI Суперлигада 23-24-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финал ҳамда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар барқарорлик намойиш этишди. Бунда жамоалар устозларининг хиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:
Номзод | Клуб | Эришди | № |
Бахтиёр Ашурматов | АГМК | 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият | |
Шота Арвеладзе | Пахтакор | 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг | |
Андрей Фёдоров | Локомотив | 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият | |
Баҳром Хайдаров | Нефтчи | 2 ўйин, 2 ғалаба |
Манба:pfl.uz