Бугун кучли рақибга қарши майдонга тушдик. “Шўртан” кучли жамоа, 5 та турдан бери ютқазмай келаётган эди. Шундан келиб чиқиб, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик ва ғалаба қозондик.
Кейинги турда айнан “Шўртан” майдонига сафар уюштирамиз. Бу учрашувдан кўра ҳам бизга рақиб майдонида қийин бўлиши турган гап. Бугун улар ютқазди, энди биз билан бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўришади. Биз ҳам янада жиддийроқ машғулотлар олиб борамиз ва насиб этса сафарда ғалаба қозонамиз деган умиддаман.
Жамоамизнинг мақсади – Суперлигага чиқиш, буни жамоамизнинг ҳар бир футболчиси ҳис қилаяпти, шундан келиб чиқиб майдонда боримизни бериб ҳаракат қилаяпмиз.
Давралар оралиғида таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилишди, айтиш мумкинки, улар жамоамизни кучайтиришди.
Ҳар бир жамоа учун мухлисларнинг далдаси жуда муҳим. Бугунги учрашувга вақт ажратиб келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Истиқлол” матубот хизмати билан хамкорликда тайёрланди