Бугунги рақибимиз “Истиқлол” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. “Истиқлол” жамоаси билан бўлган бугунги учрашувдан кўриб хулоса қилдим, биз бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, хатто ютсак ҳам бўлади. Бугунги учрашувда рақиблармиздан кучсиз ўйин намойиш этмадик, шунчаки айрим вазиятларда биздан омад юз ўгирди.
Учрашув давомида жамоамиз дарвозабонига қизил карточка кўрсатилди, бунга эътирозимиз йўқ, шунчаки кўплаб вазиятларда омадимиз келмаганидан иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари асабийлашишди. Умуман олганда яхши учрашув бўлди. Кейинги турда айнан “Истиқлол” билан учрашамиз, юқорида айтганимдек бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, уйдаги учрашувда албатта 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Бу йил жамоамиз олдида мавжуд қарзлардан қутулиш, ўйинларимизни янада кучайтириш, Про-Лигада муносиб иштирок этиш вазифлари қўйилган. Айтиш мумкинки, клубимиз инфратузилмаси яхши даражада, “Шўртан” ўз вақтида халқаро майдонларда тўп сурганлигини барча яхши билади. Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга бизни имкониятимиз етади. Суперлига талаблари бўйича футзал, аёллар жамоаси, ёшлар жамоаси, булар бизда бор, фақат озгина вақт ва сабр, кейинги мавсумда насиб этса ҳаммаси изига тушиб кетади.
Бекзод Толибов ёзиб олди.