“Металлург” футбол клубидаги энг асосий масала футбол академияси билан боғлиқ. Клуб раҳбариятининг ПФЛ ишчи гуруҳига маълум қилишича, айни вақтда Бекобод шаҳридаги 3 та мавзе академия қурилиши учун таклиф сифатида киритилган.
Таклиф ижроси ПФЛ томонидан назорат қилиб борилади. Октябрь ойида “Металлург” футбол клуби ўз академияси айнан қайси мавзеда қурилиши борасида хабар бериши керак бўлади. Шунингдек, 2019 йилги клуб сметасида академия ҳаражатлари аниқ кўрсатиб қўйилади.
Айни вақтда “Металлург”да 10 та ёш тоифасида машғулотлар олиб бораётган футбол мактаби мавжуд. Мактаб тарбияланувчилари формалар, тўплар, инвентарлар билан таъминланган. Футбол академиясида эса 7 ёш тоифаси — 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган футболчилар тўп суриши керак. Академия тарбияланувчиларига бириктирилган мураббийлар ҳамда академия учун жавобгар шахс қандай лицензияга эга бўлиши борасидаги маълумот клуб раҳбариятига тақдим этилди.
Маълумки, футбол академиясини бирданига бунёд этиш қийин масала. 2019 йилги мавсумда ўз академиясига эга бўлган клублар, мана шу академияни қандай молиялаштираётгани ПФЛ ва ЎФА назоратида бўлади. Ўз академияси йўқ бўлган клублар эса шунча маблағни академия қуриш учун йўналтиради.
Манба:pfl.uz