“ШЎРТАН”: ТОШКЕНТДАГИ ЙИҒИНДА “НУРАФШОН” МАҒЛУБ ЭТИЛДИ

“ШЎРТАН”: ТОШКЕНТДАГИ ЙИҒИНДА “НУРАФШОН” МАҒЛУБ ЭТИЛДИ
Ёзги тайёргарлик жараёнларини олиб бораётган “Шўртан” жамоаси футболчилари шу кунларда пойтахтда машғулотларга зўр беришмоқда. Ёрқин Назаров шогирдларининг Тошкентда бир нечта синов-назорат учрашувларида майдонга тушишлари ҳам режалаштирилган. Куни кеча ана шу учрашувлардан дастлабкиси Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтди. Унда “Оқ бўрилар” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лигаси “В” гуруҳида пешқадамлик қилаётган “Нурафшон” (Тошкент вилояти) клубига қарши майдонга чиқишди. Мазкур баҳсда ғузорлик футболчилар рақибларига қарши тўла устунлик кўрсатишди. Натижа ҳам шунга мос равишда қайд этилди – 4:0 йирик ҳисобдаги ғалаба. Голларни Сирожиддин Раҳматуллаев, икки бор Юсуф Бўриев ва Ислом Шодмоновлар киритишди. “Нурафшон” – “Шўртан” – 0:4. Тошкент вилояти, “Дўстлик” стадиони. Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Назаров, Шоҳрух Мақсудов. “Шўртан”: Мирзоҳид Маматхонов, Холмурод Холмуродов, Муҳаммадали Алиқулов, Мирмуҳсин Сатторов, Нурали Падаров, Олимжон Каримов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Аббосжон Ғуломов, Фарҳод Ўткиров, Маъруфхон Муродов, Юсуф Бўриев. Захирадан майдонга тушганлар: Алибек Туробов, Акмал Раҳимов, Фарҳод Номозов, Ислом Бойсариев, Жавоҳир Мусажонов, Сардор Хурсандов, Ислом Шодмонов, Жасур Холтўраев, Шаҳзод Хурсанов. Голлар: С.Раҳматуллаев (14), Ю.Бўриев (22, 87), И.Шодмонов(79). Эслатма: “Оқ бўрилар” жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги навбатдаги рақиблари андижонлик футболчилар бўлишади. Ушбу учрашув бугун 25 июль куни Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

«Шўртан ПФК» матбуот бўлими

Leave a Reply