Ёзги тайёргарлик жараёнлари режасига мувофиқ кеча ғузорликлар жамоаси навбатдаги синов-назорат ўйинини ўтказишди. Бу сафарги рақиб ҳам Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Бир-бирига қарши аралаш таркиблар билан майдонга тушган жамоаларнинг ушбу учрашувида мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтиш жоиз, бундан бир неча кун аввал Ғузорда кечган баҳсда “Шўртан” 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган эди.
“Машлъал” – “Шўртан” – 1:0 (0:0). Муборак “Б.Вафоев” номли стадион.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, А.Калинин, Ф.Усмонов.
“Машъал”: Ботир Носиров, Шоҳжахон Қиличев, Асил Бегимқулов, Дониёр Умаров, Зафар Акромов, Бобир Қосимов, Аббос Шодмонов, Сирож Қўзиев, Абдуллоҳ Олимов, Шаҳзод Убайдуллаев, Санжар Зокиров.
Захирадагилар: Шерзод Адбураимов, Искандар Шойқулов,
Мирзакамол Камолов, Сардор Раҳмонов, Сардор Абдураимов, Воҳид Шодиев, Санжар Рихсибоев, Акром Баҳриддинов, Жамодиддин Убайдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов.
“Шўртан”: Мирзоҳид Маматхонов (Алибек Туробов, 46), Муҳаммадали Алиқулов (Оғабек Эркинов, 78), Сардор Хурсандов (Нурали Падаров, 46), Мирмуҳсин Сатторов, Холмурод Холмуродов (Кенжа Тўраев, 66, Шаҳзод Хурсанов, 79), Олимжон Каримов (Фарҳод Номозов, 77), Сирожиддин Раҳматуллаев (Ислом Шодмонов, 53), Аббосжон Ғуломов (Жонибек Мирзақулов, 50), Ислом Бойсариев (Фарҳод Ўткиров, 58), Маъруфхон Муродов (Жавоҳир Мусахонов, 46), Юсуф Бўриев (Жасур Холтўраев, 46).
Гол: Санжар Рихсибоев (62).
Огоҳлантириш: Х.Холмуродов (32), Ж.Мирзақулов (72), М.Алиқулов (74).