СЕЛИМЕ ГУГУЕВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

“Шўртан” жамоасининг ҳимоячиси – 02-рақамдаги футболчиси Селиме Гугуеванинг  бугун таваллуд айёми куни.

Селиме Гугуева асосий таркибимизда 2018 йилдан буён фаолият юритаяпти. Шу қисқа даврда у жамоамизда ўз ўрнига эга бўлди. Ўз ишига меҳр қўйган, талабчан футболчи қизимизни жамоамиз мураббийларидан тортиб барча футболчиларимиз яхши кўришади ва қадрлашади.

Умид қиламизки, Селимехон жамоамиз сафида тўп тепиб ютуқларимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Селимехонни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз! Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз! Барча орзу-истаклари амалга ошишига, бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишига тилакдошмиз!

Яна бир марта туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Шўртан” ПФК жамоаси

Leave a Reply