Трансфер ойнаси ёпилишига 10 кун вақт қолди

18 июнь куни очилган ёзги трансфер ойнаси 15 июлда ўз якунига етади.

Мазкур саналар Профессионал футбол лигаси томонидан мавсум аввалида белгилаб қўйилган. Шунингдек, трансфер ойнаси вақти ФИФА томонидан тасдиқлаб улгурилган.

Шундан келиб чиқиб, трансфер ойнаси вақти узайтирилмайди. Футбол клублари бу борадаги операцияларини 15 июлга қадар якунлаб улгуришлари шарт. Худди Европада бўлгани каби, трансфер ойнаси эндиликда Ўзбекистон клублари учун ҳам айни вақтида ёпилади. Ҳаттоки, 2—3 дақиқага кечиккан клублар ҳам янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Қарздорлиги бор бўлган, жамоани тарк этган футболчи ҳамда мураббийлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган клубларга трансфер ойнасида янгиларни рўйхатдан ўтказиши учун рухсат этилмайди. Айни вақтда келиб бундай клублар сони бир нечтани ташкил қилади.Трансфер ойнаси ёпилишига эса роппа-роса 10 кун вақт қолди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply