Бугун “Шўртан-Леди ” жамоасининг тўпурари ҳамда жорий чемпионатда тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилаётган ҳужумчимиз, Шоира Қултураева ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шоирахон Қултураева бу йилги чемпионатда рақибларимиз дарвозасига 15 та тўп киритиб, жамоамиз ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. “Севинч” клубида тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Шоира Қултураеванининг туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ҳамда футболчиларимиз номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умир, бахт саодат ва футболчилик фаолиятида ҳамда шахсий ҳаётида улкан муваффақиятлар тилакдошмиз.
Туғилган кун муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси.