Бугун «Шўртан» жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси, кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган содиқ футболчиларидан бири – Олимжон Каримовнинг туғилган куни.
Олимжон Каримов 2010 йилда «Шўртан»нинг асосий таркибида илк марта майдонга тушган. Косонликларга хос меҳнатдан қочмайдиган, курашлардан қўркмайдиган, ўз устида тинмай ишлайдиган Олим “Шўртан” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди, мураббийлар ишончини қозонди.
«Шўртан»нинг эришган ютуқларда Олимжоннинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ушбу футболчимиз ўзининг садоқатли меҳнати билан ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.
Футболда кам баҳоланиб, кўп меҳнат ва маъсулият талаб этадиган ярим ҳимоячиликни танлаган Олимжон Каримов «Шўртан»да фаолият юритиб, кам бўлмади. Уни «Шўртан» футбол клуби жамоаси чуқур ҳурмат қилади. У доимо мухлислар ардоғида.
Мана шундай севимли ўйинчимизнинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ҳамда барча мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Олимжонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.
Ўйлаймизки, у келгусида ҳам жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.
Олимжон, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
«Шўртан» ПФК жамоаси