“Шўртан” (Ғўзор)-“Андижон” (Андижон) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 14-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда  “Шўртан”  ҳамда “Андижон” (Андижон) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

14-тур. 11 июнь (душанба)

“Шўртан” – “Андижон”

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Бобир Қодиров, Султонмурод Улфатов.

Назоратчи – Рашид Айтеков.

Комиссар – БобурҲайдаров.

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 25.Алибек Туробов, 3.Мухаммадали Алиқув,  6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10.Маъруф Муродов, 15.Муминжон Мейлиев,  21.Ислом Бойсариев, 22.Оғабек Эркинов, 77.Отабек Нарзуллаев (с), 86.Обид Жўрабоев,

Бош мураббий: Ёрқин Назаров .

Захира

16. Акмал Рахимов, 2.Нурали Падаров, 4.Жамол Отақулов, 9. Кенжа Тўраев, 11.Жасур Холтўраев, 17. Ғулом Рахмонов, 19.Мухаммадали Абдурахмонов.

Бошланғич таркиб

“Андижон”:32. Жавоҳир Қиличев,7. Шаҳбозбек Жумабоев, 8.Суннатилла Мамадалиев, 10.Даврон Исоқов, 11.Суннатулла Абдуллажонов, 14.Маъруф Зокиржонов, 18.Элдор Бойматов (с), 21.Ильдар Маматказин, 22.Сирож Ҳамроев, 24.Шохруҳ Бойқўзиев, 27.Лазиз Убайдуллаев

Захира

87.Акмал Ортиқов, 2.Артур Маматказин, 9.Алишер Абдувоҳидов, 17.Усмонали Исмоналиев, 25.Обид Ҳакимов, 33. Дониёр Абдуманнопов,  70.Нодир Мавлонов

Ҳар иккала жамоа футболчилари айни пайтда майдонда чигал ёзди машқларини бажаришмоқда.

Бугунги учрашувда “Шўртан” кўк, “Андижон” жамоаси эса оқ либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Муҳлислар жамоаларни кутишяпти.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.

Ҳакам Ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

1′ Жамоалар Бир-бирини текширишяпти. Бир оз ташаббус мезбонлар томонида бўлмоқда. Дастлабки бурчак зарбаси. Муродовнинг зарбаси ноаниқ бўлди

5′  «Андижон» жамоаси майдонга мослашиб олди лекин, «Шўртан» хўжумкорликни  давом этиряпди. Хисоб очилгани йўк.

10′ Хисоб очилгани йўк. Иккала жамоа хам ташаббусни бергиси йўқ. Ўйин қизғин тарзда ўтмоқда.

12′ Жарима зарбаси Олимжон Каримов амалга оширди, лекин ноаниқ…… 

15′ Ташаббус «Шўртан» жамоасида,  лекин «Андижон» ҳам бўш келмаяпти. Хисоб очилгани йўк.

18′ Огохлантириш Ислом Бойсариев

21′ Ўйин  майдонда бир озгина ассабий тарзда утмоқда. Хисоб очилгани йўк.

25′ «Андижон»нинг дастлабки  хўжуми, самарасиз якунлади. Хисоб очилгани йўк.

26′ «Андижон»нинг жарима зарбасини  Илдор Бойматов ижро этди, ноаниқ…….

30′ «Шўртан»нинг жарима зарбасини  Отабек Нарзуллаев ижро этди, ноаниқ…….Хисоб очилгани йўк.

35′ Ўйин шиддатлик билан утмоқда, лекин жамоалар бир-бирига буш келмаяптилар. Хисоб очилгани йўк.

36′ Оғабек Эркинов ўнг томондан зарба урди, лекин ноаниқ……. 

39′  Муминжан Мейлиев узоқдан кучли  зарба урди, лекин ноаниқ……. 

40′  Ислом Бойсариев иккинчи огохлантириш учун  майдондан четлантирилди. Хисоб очилгани йўк. Энди «Шўртан» жамоаси учрашувни бир киши кам бўлган холда утқазади.

45 ′  Огохлантириш Элдор Бойматов.  +2 дақиқа қушиб берди

Биринчи бўлим тугади

Иккинчи бўлим бошланди. Жамоалар  майдонга тушушяпти. Хакам хуштак чалди ва ўйин  бошланди

48′  «Шуртан» жамоаси хисобни  очиши мумкин эди,  3.Мухаммадали Алиқув зарбаси ноаниқ бўлди. 

50′ 7. Шаҳбозбек Жумабоев

52′ 21.Ильдар Маматказин

53′  Даврон Исоқовнинг хавфли зарбасини Алибек Туробов қайтарди. Хисоб очилгани йўк

Иккинчи бўлимда ташаббус «Андижон» тамонига ўтди.

56′ Ўзгариш 15. Муминжон Мейлиев ўрнига 11. Жасур Холтўраев

60′ Ўзгариш 11.Суннатулла Абдуллажонов ўрнига  25.Обид Ҳакимов.  Хисоб очилгани йўк

62′ «Шўртан» жамоасида бир ўйинчи кам бўлсахам ташаббусни қулдан бой бермаяпти. Хисоб очилгани йўк

64′  Алибек Туробов жамоаси томонида йўналтирилган бир неча зарбаларни кайтариб  қолди.  27. Убайдуллаев Лазиз  иккинчи огохлантириш учун ўйиндан четлантирилди. Хисоб очилгани йўк

68′  Майдонда муоазанат тенглаштирилди. Хисоб очилгани йўк.

70′  Ўзгариш 10.Даврон Исоқов ўрнига 2.Артур Маматказин, 24.Шохруҳ Бойқўзиев ўрнига 33. Дониёр Абдуманнопов

77 ′ Ўзгариш 8.Суннатилла Мамадалиев ўрнига 70.Нодир Мавлонов. Хисоб очилгани йўк

83′Огохлантириш  70.Нодир Мавлонов

84′ Ўзгариш 7. Шаҳбозбек Жумабоев  ўрнига 17.Усмонали Исмоналиев

86 ′ Ўзгариш 10.Маъруф Муродов ўрнига  4.Жамол Отақулов.  Хисоб очилгани йўк.

90 ′ +5 дақиқа қушиб берилди. Хисоб очилгани йўк.

Ўйин тугади. Хисоб очилгани йўк. 0:0

 

 

Махсус белгилар   

Leave a Reply