ПФЛ ҳамда Championat.asia ҳамкорлигидаги ойнинг энг яхшиларини аниқлаш масаласига овозлар келиши давом этмоқда.
АГМК масаласи анча қизиқ бўлди. Клуб бош мураббий Виктор Кумиковни истеъфога чиқаргани сабаб, бўлажак бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг овозини тақдим этди. ПФЛ эса май ойида меҳнат қилган Кумиков қолиб, Ашурматовнинг овозини қабул қилишни истамади. Шу боис биз Кумиков билан алоқага чиқиб, унинг овозларини ёзиб олдик.
Россиялик мутахассис Сардор Собирхўжаевни пешқадам сифатида кўрсатди. АГМК сардори Лутфулла Тўраев эса Шавкат Саломовга овозини берди. Мураббийлар масаласида Кумиков Арвеладзени, Тўраев Қосимовни энг яхши деб топди.
Дарвозабонларда ҳар икки киши Элдор Суюновни олқишлади. Голларда ҳам фикрлар бир жойдан чиқди — Арслонмурод Омонов.
ПФЛ шу билан овоз қабул қилишни тўхтатди. Бизга Pepsi Суперлиганинг 12 та клубидан овозлар келиб тушди. Шунингдек, мухлислар Championat.asia нашрида овоз берди. Якуний натижалар эртага — 10 июнь куни эълон қилинади.
P.S. Жамоалар, мураббийлар, футболчилар ўртасида соғлом рақобат, эркин фикрнинг бор экани яхши. Келаси ойдан бошлаб ПФЛ ким кимга овоз бергани борасидаги маълумотнигина тақдим этади. Овоз беришдаги қизиқарли жараёнларни эса Championat.asia нашри таҳлил қилади.
Манба:pfl.uz