Профессионал футбол лигаси ҳамда Championat.asia ҳамкорлигида ўтган май ойининг энг чиройли голини аниқлашда Арслонмурод Омонов ғолиб бўлди.
Pepsi Суперлиганинг 11-турида Омонов “Локомотив” дарвозасига гол уриб, Игнатий Нестеровни ожиз қолдирганди. Гарчи бу гол “Бухоро” клубига очко келтира олмаган бўлса-да, мухлис ва мутахассислар унинг чиройини эътироф этди.
Овоз берувчи мураббий ва сардорларнинг 7 нафари Омоновнинг голини етакчи деб топди. Уч киши голни 2-ўринга, яна 5 киши эса 3-ўринга жойлаштирди. Шунингдек, футбол мухлислари ҳам “Бухоро” клуби вакилининг голи энг кўп овоз берди. Омонов жами 38 очко тўплади. Қайд этиш керак, Омонов яқиндагина апрель ойининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.
2-ўринни қўлга киритган Муҳаммад Исаевнинг ҳам голи қизиқ томони “Локомотив” дарвозасига урилган. “Металлург” футболчиси жами 33 очко ишлади. “Бунёдкор” ҳужумчиси Филип Раевац эса 23 очко билан кучли учликни якунлади.
Ўтган уч ой давомида уч футболчи энг чиройли голга икки мартадан даъвогар бўлди. Қизиғи, уларнинг ҳаммаси легионерлар: Арслонмурод Омонов, Элгужа Григалашвили, Филип Раевац. “Бухоро” аъзоси апрель ойи учун рақобатда 7-ўрин билан чекланганди. Апрелнинг энг чиройли голи муаллифи Элгужа эса март ойида 8-поғонадан жой олган. Майда учинчи бўлган Раевац эса мартда 6-ўриндан жой олган.
P.S. Ким кимга овоз бергани борасидаги маълумот Championat.asia нашрида кўриниш беради.
Манба:pfl.uz