PEPSI Суперлига: Бугун “Қизилқум” “Сўғдиёна” билан баҳс юритади

Бугун PEPSI Суперлигасида 15-тур учрашувлари давом эттирилади. Кун доирасидан фақат битта ўйин ўрин олган бўлиб, унда Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. 

Учрашув соат 19:30да Навоийдаги “Ёшлик” стадионида старт олади. Ўйинни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 

11 июнь (душанба)

“ҚИЗИЛҚУМ” – “СЎҒДИЁНА”

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Андрей Снетков, Акбар Пўлатов, Равшан Абдувоҳидов.

Назоратчи – Игор Нехочин.

Комиссар – Роман Черников. 

Таъкидлаш жоизки, “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” бугунга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 29 та учрашув ўтказишган. Ўзаро ўйинларнинг 15 тасида навоийликлар, 7 тасида эса жиззахликлар ғалаба қозонишган. Яна 7 та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган. 

“Қизилқум” футболчилари шу пайтгача 39 марта Жиззах шаҳри жамоаси дарвозасига йўл топа олишган. “Сўғдиёна” эса 26 марта ушбу рақиби дарвозасини ишғол этган. 

Қизиқ жиҳати шундан иборатки, ҳар икки жамоанинг ҳам рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:1ни ташкил этади. 

Айни пайтда “Қизилқум” 13та учрашувдан сўнг 13 очко жамғарганча, мусобақа жадвалида 10-поғонани эгаллаб турибди. “Сўғдиёна” эса 12 очко тўплаб, рақибидан бир ўрин қуйида жойлашган. 

Манба:pfl.uz

Leave a Reply