Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” бир кун бўлса ҳам карвонбоши

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Pepsi Суперлиганинг 13-тур ўйинларига сатрт берилади. Фарғонада “Нефтчи” “Сўғдиёна”ни, Тошкентда эса “Пахтакор” “Бунёдкор”ни қабул қилади.

Кеча ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари – Ёшлар лигаси вакиллари ўзаро куч синашишган. Фарғонада мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, пойтахт дербисида меҳмонлар зафар қучишди – “Пахтакор” мезбон сифатида “Бунёдкор”дан енгилди. Ёш “қалдирғочлар”нинг ушбу ғалабаси уларнинг турнир жадвалида бир кун бўлсада карвонбоши бўлиб туришини таъминлади. Агар бугун “Бухоро” ўз майдонида “Насаф” билан очко улашадиган бўлса, “Бунёдкор”нинг пешқадамлиги узоқроқ муддатга давом этиши ҳеч гап эмас…

НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” – 3:0 (2:0).

Киригили шаҳарчаси. “Нефтчи” қароргоҳи майдони. 1501 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Ойбек Аъзамжонов (Фарғона), Достон Мирзараимов (Фарғона).

Голлар: Достон Рашидов (25), Ҳамидулло Абдуҳамидов (29), Улуғбек Исмоилжонов (72).

Огоҳлантиришлар: Шодиёр Хожиматов (12), Асилбек Ғойибжонов (23), Бобур Исмоилов (68), Абдужамил Шоназаров (83), Достон Рашидов (88) – Иқбол Маликжонов (36), Шахбоз Жўрабоев (73), Жасур Ўринов (85).

Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” – 2:5 (0:4).

Тошкент шаҳри. ЖАР стадиони. 88 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Отабек Қосимов (Тошкент), Шерзод Аъзамов (Тошкент).

Голлар: Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (57), Шоруҳ Абдураҳмонов (69) – Фарруҳ Икромов (7, 43), Суҳроб Иззатов (28, 59), Жаҳонгир Абдусаломов (40).

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (33), Жаҳонгир Аҳмадов (36), Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (45+1) – Абдулла Абдуллаев (45+1), Абубакир Мўйдинов (79).

Четлатиш: Жаҳонгир Аҳмадов (83, “Пахтакор”).

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

Манба:pfl.uz

Leave a Reply