Ёшлар лигаси: 13-турда биргина “Нефтчи” ўз майдонида ғалаба қозонди, холос.

Ёшлар лигасининг 13-тури доирасида кеча бўлиб ўтган учрашувларда мезбон жамоанинг ғалабаси кузатилмади. “Навбаҳор” ва “Металлург” шў майдонларида тўп суришларига қарамай, рақибларига очко улашишди. “Бухоро” ва “Қўқон-1912” жамоаларига эса “деворлари” ҳам ёрдам бера олмади. Биринчиликнинг 10-турига қадар карвонбошиликни алмашган ҳолда бошқаларга бўшатмай келган “Металлург” ва “Бухоро” жамоалари бугунга келиб совриндорлар сафини ҳам такр этишди. “Металлург” эса анча пастга тушиб кетди ҳам. Турнир жадвалини “Бунёдкор” ва “Пахтакор” “эгаллаб” олишди.

Мазкур турда ўз майдонида зафар қучиш  биргина “Нефтчи” жамоасига насиб этди. Фарҳоналиклар “Сўғдиёна” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди…

Ёшлар лигаси. 13-тур.

 “НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” – 3:0 (2:0).

24 май. Киргили шаҳарчаси. “Нефтчи” қароргоҳи майдони. 1501 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Ойбек Аъзамжонов (Фарғона), Достон Мирзараимов (Фарғона).

Голлар: Достон Рашидов (25), Ҳамидулло Абдуҳамидов (29), Улуғбек Исмоилжонов (72).

Огоҳлантиришлар: Шодиёр Хожиматов (12), Асилбек Ғойибжонов (23), Бобур Исмоилов (68), Абдужамил Шоназаров (83), Достон Рашидов (88) – Иқбол Маликжонов (36), Шахбоз Жўрабоев (73), Жасур Ўринов (85).

Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” – 2:5 (0:4).

24 май. Тошкент шаҳри. ЖАР стадиони. 88 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Отабек Қосимов (Тошкент), Шерзод Аъзамов (Тошкент).

Голлар: Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (57), Шоруҳ Абдураҳмонов (69) – Фарруҳ Икромов (7, 43), Суҳроб Иззатов (28, 59), Жаҳонгир Абдусаломов (40).

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (33), Жаҳонгир Аҳмадов (36), Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (45+1) – Абдулла Абдуллаев (45+1), Абубакир Мўйдинов (79).

Четлатиш: Жаҳонгир Аҳмадов (83, “Пахтакор”).

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

 “НАВБАҲОР” – АГМК – 0:0 

25 май. Уйчи шаҳри. “Пахтакор” стадиони. 185 томошабин.

Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов (Гулистон), Элдор Турсунов (Наманган), Абдураҳим Жабборов (Наманган).

Огоҳлантиришлар: Миржалаол Мирюсупов (50), Фарҳод Имомов (63, иккласи ҳам АГМКдан).

Назоратчи – Рашид Айтеков (Тошкент).

“МЕТАЛЛУРГ” – “ЛОКОМОТИВ” – 1:1 (1:1).

25 май. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 302 томошабин.

Ҳакамлар: Комилжон Расулов (Қарши), Адҳам Суннатов (Гулистон), Достон Раҳмонов (Гулистон).

Голлар: Фаррух Содиқов (33) – Бобур Тиллабоев (11).

Огоҳлантиришлар: Худойшукур Сатторов (90) – Жавоҳир Алижонов (45+1), Жалолиддин Жумабоев (59), Умар Адҳамзода (86).

Назоратчи – Султон Зайлобиддинов (Фарғона).

“БУХОРО” – “НАСАФ” – 2:3 (0:1).

25 май. Бухоро шаҳри. “Умид” стадиони. 121 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент), Александр Буров (Бухоро), Акмал Ғиёсов (Бухоро).

Голлар: Бехруз Шодмонов (54), Акобир Тўраев (74) – Дилшод Саитов (38, пен.), Шерзод Темиров (60, 83).

Огоҳлантиришлар: Анваржон Жўраев (49), Озодбек Қурбонов (51) – Шерзод Темиров (44).

Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

“ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 1:3 (0:1).

25 май. Учкўрик шаҳарчаси. “Марказий” стадион. 342 томошабин.

Ҳакамлар: Раҳимбек  Каримов (Тошкент), Шоҳруҳ  Аъзамов (Фарғона), Достон  Мирзараимов (Фарғона).

Голлар: Исмоил Толипов (84) – Сардор Жаҳонов (17, пен.), Аббос Абдукаримов (51), Муҳиддин Одилов (87).

Огоҳлантиришлар: Исмоил Охунжонов (17), Сардор Исоқов (40, иккласи ҳам “Қўқон-1912”дан).

Четлатиш: Исмоил Охунжонов (45, “Қўқон-1912”, 2-сариқ).

Назоратчи – Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

13-турдан кейинги вазият:  

1.БУНЁДКОР         13     8       2       3       31-18     26

2.ПАХТАКОР        13     8       2       3       27-19     26

3.ҚИЗИЛҚУМ        13     7       3       3       16-12     24

4.БУХОРО              13     6       5       2       19-9       23

5.НАСАФ                13     5       5       3       16-15     20

6.НЕФТЧИ              13     6       1       6       15-11     19

7.НАВБАҲОР         13     5       3       5       16-22     18

8.МЕТАЛЛУРГ       13     4       5       4       15-10    17

9.ҚЎҚОН-1912        13     3       5       5       11-18    14

10.ЛОКОМОТИВ    13     2       4       7       18-18   10

11.АГМК                  13     2       4       7       11-22   10

12.СЎҒДИЁНА         13     1       3       9       11-32    6

 Тўпурарлар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”) – 11,        Шерзод Темиров (“Насаф”) – 8, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (“     Пахтакор”) – 7.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply