“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви бош ҳаками жазоланди.

Pepsi Суперлига 13-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум”  учрашувида бош ҳакам вазифасини бажарган Акобирхўжа Шукуруллаев  ўйин жараёнида кетма-кет  хатоликларга йўл қўйгани учун жазоланади.

 ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва бош ҳакам А.Шукуруллаевни Pepsi Суперлига ўйинларидан четлатишга қарор қилди.

А.Шукуруллаевга ҳакамлик тажрибасини орттириш, Pepsi Суперли талабига жавоб беришга лойиқ кўрилгунга қадар Про-лигада фаолиятини давом эттириш имконияти берилди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply