Pepsi Суперлига: “Сценарий” ўхшаш, лекин бир хил эмас

Pepsi Суперлига 12-тур доирасидаги сўнгги иккита ўйини ниҳоясига етди. Ҳар иккласида ҳам чиройли, шиддатли ва албатта, муросасиз баҳслар кузатилди. “Локомотив”нинг “Қизилқум”га очко улашишини, “Қўқон-1912”нинг эса ўз майдонида “Бухоро”дан енгилишини камдан-кам мухлис башорат қилган бўлса керак.

Аслида “Локомотив”нинг мағлуб бўлишига ҳам бир баҳя қолди. Икки бор ҳисобда орқада борган “темирйўлчилар” ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида зол уриб, муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолишди. “Қизилқум” томонидан киритилган ҳар иккала гол ҳам томошабинларда илиқ таассурот қолдирган бўлиши турган гап. Сабаби,навоийликлар ҳар иккала голни ҳам бош билан уриб киритишди. Аввалига Неманья Йованович, кейин эса Артур Геворкян. “Навоийликлар ғалабали ҳурсандчиликни бошлаш арафасида турганда эса Санжар Шоаҳмедов жамоадошларининг жонига оро кирди.

Қўқонда ҳам шунга ўхшаш “сценарий” такрорланди. Ҳисобни меҳмонлар очишди,мезбонлар тенглаштиришди, биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтининг сўнгги сонияларида бухороликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. “Локомотив”дан фарқли ўлароқ, Қўқондаги ўйинда иккинчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади, меҳмонлар мезбонларнинг сўнгги дақиқаларда гол уришига имкон беришмади…

  Pepsi Суперлига. 12-тур.

ЛОКОМОТИВ” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 2:2  (1:2).

22 май. Тошкент шаҳри. «Локомотив» стадиони. 5212 томошабин.

Ҳакамлар: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Сардор Рашидов, 60), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Нивалдо, 67), Ислом Тўхтахўжаев (Шуҳрат Муҳаммадиев, 79), Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесеишвили, Дониёр Усмонов (Алишер Саноев, 55), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян (Андрей Сидоров, 90+1), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов (Самандар Шодмонов, 86), Неманья Йованович.

Голлар: Ҳ.Ғофуров (36), С.Шоаҳмедов (90+4) – Н.Йованович (5), А.Геворкян (40).

Огоҳлантириш: И.Елич (80) – М.Убайдуллаев (77), Н.Йованович (80), Е.Черемисин (86).

Назоратчи – Радик Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар – Шерзод Ражабов.

“ҚЎҚОН-1912” – “БУХОРО” – 1:2 (1:2).

22 май. Қўқон шаҳри. «Марказий» стадион. 7812 томошабин.

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Тимур Гайнуллин (Тошкент).

 “Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Жамшид Ҳасанов (Суҳроб Бердиев, 66), Жавоҳир Сиддиқов, Ойбек Рустамов, Баҳодир Пардаев (Қувондиқ Рўзиев, 46),  Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Игорь Таран (Носир Отақўзиев, 46), Дарко Гожкович, Марко Милич, Муҳаммаданас Ҳасанов.

 “Бухоро”: Акмал Турсунбоев, Бобур Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 79), Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шахбоз Эркинов (Азиз Ибрагимов, 77), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Сергей Русецкий.

Голлар: М.Ҳасанов (29) – А.Омонов (14), Ш.Саломов (45+1).

Огоҳлантириш: Э.Исмоилов (88).

Четлатиш: Э.Исмоилов (90+5, 2-сариқ).

Назоратчи – Игорь Нехочин (Наманган).

Комиссар – Сардор Қудратуллаев.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply