Суперлига ва Про-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш учун мунтазам равишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Суперлига ва Про-лига  ҳакамлари учун бир кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ҳамда бошқарма мутахассислари олиб боришди.

Семинар давомида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, Суперлига ва Про-лига учрашувларида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама килинди. Кейинги тур учрашувларида хатоларга йўл қўймаслик бўйича тавсиялар берилди.

Бундай семинарларни йил давомида доимий равишда ўтказиб бориш режалаштирилган.

Манба:the-uff.com

Leave a Reply