Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилиш режалаштирилган.
Ана шундай семинарлардан бири 17 май куни Андижон вилоятида бошлангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Тадбирда 200 нафардан ортиқ мураббийлар қатнашяпти. Семинарнинг биринчи куни барча мураббийлардан билим ва кўникмалари бўйича имтиҳон олинди.
18 майдан эса мураббийлар амалий имтиҳон топширишни бошлашди. Имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказилмоқда. Амалий имтиҳонлар 21 майга қадар давом этади.
Имтиҳонлар натижалари кўра мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.
Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.
Манба:the-uff.com