Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги меморандум доирасида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақалари ўтказилаётганлигидан хабарингиз бор..
Мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан март-апрель ойлари ҳудудларда ўтказилди. Ҳар бир ҳудудда камида учтадан, кўпи билан саккизтагача жамоалар иштирокида ташкил этилагн турнирда ғолиб чиққан жамоалар мусобақанинг иккинчи босқичига – минтақавий баҳсларга йўлланма олганди.
Булар;
Андижон вилоятидан – Андижон давлат университети;
Бухоро вилоятидан – Бухоро давлат университети;
Жиззах вилоятидан – Жиззах давлат педагогика институти;
Навоий вилотяидан – Навоий педагогика институти;
Наманган вилоятидан – Наманган давлат университети;
Самарқанд вилоятидан – Самарқанд иқтисодиёт-сервис институти;
Сирдарё вилоятидан – Гулистон давлат университети;
Сурхондарё вилоятидан – Термиз давлат университети;
Тошкент вилоятидан – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти;
Фарғона вилоятидан – Фарғона давлат университети;
Хоразм вилоятидан – Урганч давлат университети;
Қашқадарё вилоятидан – Қарши давлат университети;
Қорақалпоғитсон республикасидан Нукус педагогоки институти;
Тошкент шаҳридан – Тошкент ирригация ва мелиорация институти.
Ҳудудлар ғолиблари жорий йилнинг июнь ойи бошларида тўрт минтақага бўлинган ҳолда баҳсларни давом эттиришади. Минтақалар ғолиблари эса октябрь ойида Тошкентда ташкиллаштириладиган финал босқичида бош соврин учун курашни давом эттиришади.
Минтақалар эса қуйидагича тақсимланган:
Самарқанд шаҳрида – Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий;
Наманган шаҳрида – Наманган, Андижонв ва Фарғона;
Урганч шаҳрида – Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистон.
Тошкент шаҳрида – Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари.
Манба:pfl.uz