Pepsi Суперлига: 11-турдаги “Локомотив” – “Бухоро” ўйинида мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболни оммавийлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, стадионларга мухлисларни жалб қилиш борасида ҳам кўплаб янгиликлар жорий қилиняпти. Суперлиганинг 10-юбилией турида стадионларда  турли кўнгилочар дастурлар ташкил қилингани, бу эса стадионларга ташриф буюраётган мухлисларга қўшимча қулайликларни юзага келтираётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Суперлига 11-турида ҳам мухлисларни стадионларда кўплаб қизиқарли янгиликлар кутмоқда.  Жумладан,  11-турдан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Бухоро” учрашувига ташриф буюрган мухлислар учун кейтеринг (озиқ-овқатлар сотуви) ҳамда атрибутикалар сотуви, болалар учун кўнгилочар ўйинлар майдончаси ва клуб ҳомийлари томонидан ютуқли совғалар тақдим қилинади. Ушбу совғалар орасида 2 миллион сўмгача бўлган ваучерларни ҳам мавжуд бўлиб, ушбу ваучерни ютиб олган мухлисларлар клуб ҳомийсининг  дўконлари тармоғидан ўзига керакли бўлган маиший техника маҳсулотларига эга бўлишлари мумкин.

“Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш текин. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин 11 май куни соат 20:30да бошланади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply