ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!

Ҳар йили юртимизда 9 май “Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу кунда кўпчилик қаторида биз ҳам бошқа соҳаларда бўлгани каби ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган марҳум ҳамкасбларимиз, сафдошларимиз, ажойиб мутахассис дўстларимизни, уларнинг яхши ҳислатларини илиқ хотиралар билан ёд оламиз. Улар мангу жой олган қабристонларни зиёрат айлаймиз, Қуръон тиловат қиламиз.
9 май “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон миллий чемпионатида кўп йиллардан буён иштирок этиб келаётган “Шўртан” жамоаси раҳбарияти, ходимлари ва мутахассислари хайрли ва савобли анъанага содиқ қолган ҳолда Қашқадарё вилояти спорти ва футболига, шу жумладан Ғузорда профессионал клуб шаклланиши, оёққа туриши, ривожланишида ўзларининг катта ҳиссаларини қўшган, фидойи меҳнатлари орқали эл-юрт ҳурматига, олқишига сазовор бўлган, афсуски тақдир ҳукми билан ҳозир орамизда бўлмаган инсонлар қабрларини зиёрат қилишди, гурлчамбарлар қўйишди. Марҳумлар хотирасига Қуръон тиловатлар ўқилди: Нуриддин Зайниев, Анатолий Курасов, Ботир Эгамов, Шариф Каримов, Дилшод Адилов, Наим Хаққулов, Эшмурод Чоршанбиев, Шуҳрат Оқмирзаев, Акром Эшпўлатов…
Ҳа, улар ҳозир орамизда йўқ. Аммо яхши инсонлар ёди тириклар хотирасидан ҳеч қачон ўчмайди. Айниқса, мухлислар қалбида улар мангу яшайди!

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply