Куни-кеча, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олий лиганинг 26-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра, жамоамизнинг “Суғдиёна” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувини бошқариш, ўтган “Бухоро”га қарши кечган уй учрашувида ҳам ҳакамлик қилган Виктор Серазетдиновга топширилди.
“Шўртан” (Ғузор) – “Сўғдиёна” (Жиззах)
Бош ҳакам: В. Серазитдинов (Тошкент).
Ён ҳакамлар: Андрей Цапенко (Тошкент вил.) ва Бобир Қодиров (Бухоро)
Заҳира ҳаками: Шухрат Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.