ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: ЎЗГАРИШЛАР ҲАМ ЎЗ ТАЪСИРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Олий лиганинг 27-тур доирасида кечган “Олмалиқ” – “Шўртан” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг илк қисмида иштирок этган “оқ бўрилар” устози – Геннадий Геннадьевич Кочнев учрашув борасидаги фикрларини қуйидагича изоҳлади.

Авваламбор рақибимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, шуни айтишим мумкинки, биз бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, бу айниқса биринчи бўлимда жуда сезилиб турди. Ўйиндан аввал ҳам ўйин давомида ҳам кўрсатмаларимизда йигитлар билан “Олмалиқ” стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишини ва бу жамоа иккинчи қаватда ҳам устунликка эга эканини муҳокама қилиб олгандик. Афсус улар бу кўрсатмаларимиздан керакли ҳулосаларни чиқариб олишмади. Иккинчи бўлимда жамоамиз вазиятни бироз ўнглашга ҳаракат қилди, аммо йигитлар хатоларини анча кеч англаб етишди. Бундан ташқари йигитларнинг руҳий ҳолатга чемпионатимизда ҳозирги кунларда содир бўлаётган ўзгаришлар, хабар ва янгиликлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти деб ҳисоблайман. Регламентга ўзгартиришлар киритишни бироз муддатга суришганда мақсадга мувофиқроқ бўларди деб ўйлайман.

Leave a Reply