Pepsi Суперлигаси 11-турининг «марказий ўйини»да мамлакатимизнинг икки гранд жамоалари – «Насаф» ҳамда «Пахтакор» ўзаро баҳс олиб боришади.
Мазкур учрашувда Суперлига тарихида илк марта 5 нафар ҳакамдан иборат гуруҳ иш олиб боради. Учрашув бош ҳаками – Равшан Эрматов. Унга қанотларда А. Расулов ҳамда Ж. Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза чизиғида эса В. Коваленко ҳамда А. Рисқуллаев ишлашади. Захира ҳаками вазифасини А. Нажафалиев бажаради.
Суперлига, 11-тур
«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: А. Расулов, Ж. Саидов
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Кoваленко, А. Рисқуллаев
Захира ҳаками: А. Нажафалиев
Назоратчи: Р. Айтеков
Таъкидлаб ўтамиз, илгари Ўзбекистон чемпионати биринчи лигаси-2017 3-туридан ўрин олган «НБУ-Осиё» – «Зомин» жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбек футболи тарихида илк бора дарвоза чизиғидаги ҳакамлар синовдан ўтказилган эди.
Манба:pfl.uz