– Бугун сизнинг жамоангиз қийин ғалабани қўлга киритди. Аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Раҳмат табрик учун! Бугун биз ПРО-Лига “В” груҳидаги энг кучли жамоалардан бирига қарши майдонга тушдик. “Зомин” жамоаси анча вақтлардан бери илгариги “Биринчи лига” баҳсларида мунтазам қатнашиб келган жамоа, бу жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бугун биз рақибимизнинг кучидан келиб тактика танладик, ҳимоявий ўйин кўрсатик ва ўзимиз учун керакли бўлган натижага эришдик, бундан жудаям хурсандман.
– Бундан келиб чиқиш мумкинки, бугун бош мураббий қўллаган тактика иш бериб, “Ёззвон” жамоаси ғалаба қозонди…
– Юқорида айтдим, бугун рақибимиз жуда кучли эди, шу боис ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик. Биз қўллаган ҳимоявий ўйин бугун иш берди. Шунингдек биз танлаган тактикани футболчиларимиз майдонда ижро этиб беришди, булар бизнинг ғалабамизни таъминловчи омиллар бўлди. Учрашувда шундай вазият бўлдики, бизнинг футболчимиз якуний паллада хатога йўл қўйди ва “Зомин” жамоаси жуда қулай имкониятга эга бўлди. Дарвозамизга кириб кетаётган тўпга бир амаллаб ҳимоячимиз улгуриб қолди. Агар рақиб шу вазиятда гол киритганда бугунги режаларимиз барбод бўлиши тайин эди.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Манба : championat.asia