ПРО-Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сурхон» (2:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “Сурхон” бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз фикрларини билдирди.
«Биз билардик «Машъал» билан бу баҳс жуда қийин бўлишини. Гол урдик аммо жуда тез жавоб олдик. Ўйинда баъзи ҳолатларда назоратни йўқотиб қўйдик энди футболда кучлилар ғалаба қозонади. Ўйин давомида қилган ўзгаришларимиз афсуски ўзини оқламади. Шогирдларимга эътирозим йўқ улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Қайтараман бизга урилган тезкор гол жуда таъсир ўтказди. Ушбу ютуқ билан «Машъал» жамоаси ва мураббийлар штабини табриклайман», – дейди Дилшод Нуралиев.
Манба : “Машъал” матбуот хизмати