“Локомотив” ўз майдонида илк бор ғалаба қозонди

Суперлиганинг 7-тур ўйинлари “Локомотив” ва “Сўғдиёна” жамоаларининг учрашуви билан якунига етди. Майдон эгалари еттинчи турга келибгина ўз майдонида илк бор ғалаба нашидасини суришди. “Темирйўлчилар” мавсумнинг биринчи турида сафарда “Қизилқум”ни енганидан бери гоҳ мағлубият, гоҳида эса дуранг қайд этиб келаётган  эди. Турнир жадвалидаги ўрни ҳам шунга мос равишда 9-ўрин эди. Тўғри, жиззахликларни ютгани билан сезиларли равишда тепага кўтарилиб қолганича йўқ, атиги бир поғона юқорилади, холос. Энг муҳими, футболчилар тушкун кайфиятдан халос бўлган бўлсалар кифоя.

Иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечираётган “Насаф” ҳарчанд уринмасин Қўқонда ғалаба қозона олмади, муҳими, енгилмади ҳам. Шу тариқа қаршиликлар 7-турга келиб мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Мазкур турда энг кўп томошабин Наманганда қайд этилди. “Навбаҳор”нинг 7-турга қадар пешқадам ҳисобланган “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинини бевосита стадионнинг ўзида кузатиш учун 21600 нафар ишқибоз ташриф буюрган. Энг кам томошабин ташрифи эса тугаганига саноқли дақиқалар бўлган “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувида қайд этилди – 3148…

7-тур

«ҚЎҚОН-1912» – «НАСАФ» – 0:0 

21 апрель. Қўқон шаҳри. «Марказий» стадион. 11056 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий).

“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жамшид Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 81), Жавоҳир Сиддиқов, Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Пардаев (Носирбек Отақўзиев, 71), Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович (Милан Спремо,  87), Марко Милич.

 “Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Бобир Абдихолиқов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев, 77), Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов (48), С.Лукич (76).

Назоратчи – Игорь Нехочин (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Намозов.

“ЛОКОМОТИВ” – “СЎҒДИЁНА” – 2:0  (1:0).

21 апрель. Тошкент шаҳри. «Локомотив» стадиони. 3148 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Олимжон Абдувосилов (Тошкент).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев, 70), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 77), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Азиз Омонов, 86), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Алишер Зиёвуддинов, Акмал Холмуродов, Азамат Исроилов, Дилмурод Каримов (Дониёр Ҳасанов, 54), Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов (Иззатилла Абдуллаев, 68), Нурилло Тўхтасинов.

Голлар: С.Рашидов (36), С.Шоаҳмедов (54).

Огоҳлантиришлар: М.Бикмаев (20), Ҳ.Ғофуров (75).

Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).

Комиссар – Лазиз Қўчқоров.

Манба: pfl.uz

 

Leave a Reply