Тартиб интизом қўмитаси Нивалдо ва Мирзаевни ҳам жазолади

“Локомотив” – “Қўқон-1912” ўйини юзасидан ЎФА Тартиб интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда учрашув комиссарининг билдиргиси, ўйин қайд этилган видеоёзув кўриб чиқилди. Ўйинда “Локомотив” футболчилари Нивалдо  ҳамда Сардор Мирзаевнинг ҳатти- ҳаракатлари ўрганиб чиқилди ва қарор қабул қилди. Бунга кўра, ”Локомотив” ўйинчиси Нивалдога нисбатан  Интизом кодексининг 5, 45 бандининг “м” қисмига биноан  5 ўйинга дисквалификация қилиш ҳамда 25 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди. “Локомотив” ўйинчиси Сардор Мирзаевга нисбатан  эса Интизом кодексининг 5.56 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

 

Шуни қайд этиш жоизки, кескин қарор қабул қилишдан кўзланган мақсад ташкилот фойдасига моддий манфаат кўриш эмас, балки футболнинг томошабоплигини ошириш, мухлисларнинг стадионларга ташрифи давомида футболчи ёҳуд мураббийларнинг нохулқий хатти-ҳаракатларини томоша қилиш эмас, балки чинакам футбол спектаклига гувоҳ бўлиб, маданий дам олишларини таъминлашдан иборат.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply