Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Пўлатов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан кейин ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқди. Хулосага кўра, “Локомотив” – “Қўқон-1912”  учрашуви бош ҳаками ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда, жумладан, 17-дақиқада “Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев гол киритган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ва иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” дарвозасига пенальтини белгилашда хатога йўл қўйгани қайд этилди.

Валентин Коваленко ҳам эндиликда маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмайди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply