Аввал хабар берганимиздек, 27-29 март кунлари пойтахтнинг “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг тақвим режасига асосан 16 ёшли қизлар ўртасида футзал бўйича Республика турнири бўлиб ўтди.
Мусобақа қонун-қоидасига биноан, турнир 12 ва 14 ёшлилар ўртасида ҳам ташкиллаштирилган эди. Самарқандда уюштирилган мусобақада учта жамоа иштирок этган ва унда майдон эгалари ғолиб деб топилган. Қаршида ўтган 14 ёшлилар турнирида эса 7 жамоа орасида қаршиликлар якка пешқадамлик қилишди. Ва ниҳоят, тақвим режасининг сўнгги турнири – 16 ёшлилар мусобақаси ҳам якунига етди. Бешта жамоа – Тошкент, Андижон, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар вакиллари қатнашган турнирда бош соврин андижонликларга насиб етди.
Баҳодир Абдуллаев устозлигидаги Андижон вилояти Хўжаобод тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (директори Шавкат Муҳитдинов) тарбияланувчилари ўтган йили вилоятда ташкил этилган хотин-қизлар футбол мусобақасида муваффақият қозонган, бироқ бошқа ҳеч қандай турнирда иштирок этмаган эди. Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг тақвим режасига асосан илк бор ўтказилаётган мазкур турнирнинг дастлабки босқичи вилоятларда ўтиши, ғолиблари Республика финал баҳсларига йўлланма олиши кўзда тутилган эди. Мусобақа барча вилоятларда ўтди, дейиш қийин. Аммо Андижонда ташкиллаштирилган турнирда 7та жамоа қатнашган, хўжаободликлар ушбу турнир ғолиби сифатида пойтахтга сафар этган эди.
Андижон вилояти вакиллари Тошкент шаҳар ва вилояти жамоаларини енгди, наманганликлар билан дуранг ўйнади, жиззахликлар эса ўйинга кечикиб келгани учун улар устидан техник ғалабага эришди ва якунда чемпион деб топилди. Иккинчи ўрин Наманган, учинчи ўрин эса Тошкент шаҳар ёш футболчи қизларига насиб этди.
Тошкент шаҳар жамоаси
Учрашувларда қайд этилган натижалар:
27 март
Тошкент ш. – Тошкент в. – 7:2
Андижон – Наманган – 5:5
Жиззах – Андижон – -:+
Тошкент в. Наманган – 5:1
28 март
Тошкент в. – Андижон – 2:3
Жиззах – Тошкент ш. – 0:8
29 март
Жиззах – Наманган – 0:10
Тошкент ш. – Андижон – 1:3
Тошкент в. – Жиззах – 2:1
Наманган – Тошкент ш. – 4:3.
Андижон – 10, наманган – 7, Тошкент вилояти жамоаси 6 очко тўплади.
Манба:pfl.uz