“Қизилқум” сафарда ғалаба қозонди

Эртага мамлакат миллий чемпионат Суперлигасининг 4-тур ўйинларига старт берилади. Ёшлар лигаси эса баҳсларни бугундан бошлашди.

Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси “Қизилқум”ни қабул қилди. Ахлиддин Файзиевнинг ўйин бошларида ва Сардор Жаҳоновнинг учрашув охирларида киритган тўплари навоийликларга ғалаба олиб келди. Мазкур ютуқ “Қизилқум”ни бугунги кун якунига кўра турнир жадвалининг энг юқорисига олиб чиқди. “Сўғдиёна”да эса аксинча, тўртинчи  турда ҳам мағлубиятли серияси давом этди ва жиззахликлар турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боришмоқда.

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” – 0:2 (0:1).

28 март. Жиззах шаҳри. БЎСМ майдони. 103 томошабин.

Ҳакамлар: Фаррух Янсупов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах).

Голлар: А.Файзиев (5), С.Жаҳонов (88).

Огоҳлантириш: Ойбек Нурматов (57), Нодир Қўйбоқов (80) – Орзу Раззоқов (69).

Назоратчи – Дмитрий Роман (Тошкент).

Манба:pfl.uz

Leave a Reply