Ўзбекистон футбол ассоциацияси тақвим режасига асосан 2004 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган мусобақа якунига етди.
ЎФАга қарашли сунъий қопламали майдон ҳамда “Чиғатой” спорт базаси майдонида ўтган, жами 13та жамоа қатнашган турнирда бош совринни “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари қўлга киритишди. Элдор Мойлиев шогирдлари гуруҳда Тошкентнинг “Спартак” ва “Локомотив”, чорак финалда “Андижон”, ярим финалда эса “Пахтакор-2” жамоаларини енгиб, финалга қадар етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйиндаги рақиб “Нефтчи” жамоаси бўлди. Фарғоналиклар гуруҳда Самарқанд ва Қўқон жамоаларини мағлуб этган, чорак финалда “Навбаҳор”, ярим финалда эса “Ифтихор” жамоасини пенальтилар эвазига енгиб, финал иштирокчисига айланганди.
Финал ўйини қизиқарли ўтди. Дастлаб ҳисобни фарғоналиклар очишганди, қаршиликлар аввалига ҳисобни тенглаштиришди, учрашув тугашига 5-6 дақиқа қолганида эса ғалаба тўпини киритишди.
Шу тариқа “Насаф” “Наврўз Кубоги” ғолиби, “Нефтчи” ва “Ифтихор” (Олтиариқ) жамоаси эса учинчи ўриндан жой олди.
Чорак финал
“Насаф” – “Андижон” – 2:0
“Спартак” – “Пахтакор-2” – 0:0. Пен. Бўй. 4:5
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:3
“Ифтихор” – Самарқанд ФМ – 6:0
Ярим финал
“Насаф” – “Пахтакор-2” – 3:0
“Ифтихор” – “Нефтчи” – 1:1. Пен. Бўй. 2:4
3-ўрин учун
“Ифтихор” – “Пахтакор-2” – 1:1. Пен.бўй. 4:2
Финал
“Насаф” – “Нефтчи” – 2:1
Мазкур мусобақани Ўзбекистон футбол ассоциацияси селекционерлари кузатиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. 16 ёшлилар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Азамат Абдураимов истеъдодли футболчилар орасидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг дастлабки номзодларини белгилаб олди. Булар,
“Бунёдкор” жамоасидан – Тоҳир Тўхтасинов, Дилёр Қўзибоев, Асадбек Қаҳҳоржонов, Элбек Бўриев, Абдуқодир Ҳусанов.
“Насаф”дан – Элёр Йўлбарсов, Шахзод Акрамов, Темурмалик Эшпўлатов, Жасур Убайдуллаев.
“Пахтакор”дан – Муҳиддин Пазлиддинов, Вазген Погосян, Кирилл Газаров, Сардор Хожибеков,.
“Андижон”дан – Абдумалик Нурмуҳаммедов, Азизбек Тожибоев, Салоҳиддин Солижонов..
“Локомотив”дан – Азиз Тошкенбоев, Отабек Мирҳайдаров.
“Нефтчи”дан – Камол Жунашев, Исломов.
“Навбаҳор”дан – Асадбек Жўрабоев.
“Қўқон-1912”дан – Шамсиддин Ҳусанов.
Ўсмирлар терма жамоасига номзодларни саралаш ва танлаш ишлари ҳали яна давом этади. Апрель ойида ўқув-машғулот йиғини ўтказиш режалаштирилган. Ёз ойларининг бирида эса Марказий Осиё давлатлари ўсмирлар терма жамоалари ўртасида турнир ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Манба:pfl.uz