Миржалол Қосимов шогирдлари сафардан уч очко билан ортга қайтишди

Суперлига 3-тур доирасидаги иккинчи кунги ўйинлар шиддати бошқалардан кам бўлмади. Ҳар иккала учрашувда аксарият башоратчиларнинг башоратлари ўзини оқламаганлиги бор гап. Айтайлик, “Нефтчи”ни ўз майдонида “Бунёдкор” устидан зафар қучишига кўпчилик ишонганди. Натижа эса бунинг акси бўлди. Гарчи жамоалар тенг куч билан ҳаракат қилган бўлсаларда, омад меҳмонларга кулиб боқди – Миржалол Қосимов шогирдлари сафардан уч очко билан ортга қайтишди.

“Нефтчи” – “Бунёдкор” – 0:1 (0:0).

17 март. Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 18051 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро), Ш.Насибуллаев (Наманган).

«Нефтчи«: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Суннатилла Эрматов (Анвар Бердиев, 81), Жалил Кимсанов, Аббосбек Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 46), Алишер Саматов (Абдужамол Исроилов, 30), Аваз Агалиев Достонбек Турсунов

«Бунёдкор«: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Исломжон Қобилов, 90+5), Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 55), Филип Раевац (Шаҳзодбек Нурматов, 68).

Гол: Хуршид Ғиёсов (53).

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Ғофуров (30), Д.Турсунов (70), А.Абдулҳақов (88) – Д.Умиров (60), Ш.Нурматов (85),

Назоратчи – С.Эрматов (Тошкент).

Комиссар – Ш.Ражабов (Тошкент).

Манба: pfl.uz

Leave a Reply