Бугунги ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Олдинги баҳсдаги каби мазкур учрашувда ҳам таркибимизда йўқотишлар бор эди. Бугунги беллашувда Музаффар Абдуллаев ва Баҳодир Акрамовлар майдонга туша олишмади.
Учрашув вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Суҳроб Нуруллоев гол муаллифи бўлди.
5-дақиқада Суҳроб Бердиевда яхши вазият вужудга келганди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
12-дақиқада Марко Миличнинг бош билан зарбасидан кейин туп дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди.
19-дақиқада жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдига голга торадиган вазиятни вужудга келтирдик. 23-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. Ушбу вазиятда Зафар Сафоев майдон эгаларини муқаррар голдан қутқарди.
36-дақиқада мезбонлар иккинчи голни уришганди. Забиҳулло Ўринбоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб топилди ва гол инобатга олинмади.
Бўлимнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олмадик.
Иккинчи таймни вакилларимиз анча фаол бошлашди. 48-дақиқада Бердиевннинг зарабси салгина ноаниқ кўриниш олди. 57-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир шиддатли ҳужум ташкил этдик. “Металлург” муқаррар голдан қутилиб қолди, тўп дарвоза устинига тегиб қайтди. Орадан икки дақиқа ўтиб яна мезбонлар тўп киритишганди. Аммо бу сафар ҳам бекободликллар футболчиси офсайдда қолиб кетганди.
Танаффусдан кейин захирадан майдонга тушган Милан Спремо ва Баҳодир Пардаевлар ҳужумларимизнинг янада шиддатли кўриниш олишини таъминлашди.
81-дақиқада майдон эгалари иккинчи бор гол уришлари мумкин эди. Забихулло Ўринбоев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб энди Отақўзиев яхши вазият юзага келди.
Қолган дақиқаларда вфутболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Рақиб дарвозаси олдида юзага келган бир қатор вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида жамоамиз мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
Суперлига, 3-тур.
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 1:0
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи – И. Нехочин (Наманган).
Комиссар: Р. Черников.
Гол: Суҳроб Нуруллоев – 2.
«Металлург»: 1. Зафар Сафоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев (17. Жавоҳир Соҳибов-75), 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Забухилло Ўринбоев, 10. Ислом Исоқжонов, 16. Жасур Ҳасанов, 55. Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Аброр Ҳусинов (20. Дилёр Эрматов-65), 90. Зафар Тўраев (91. Павел Смольяченко-85).
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 30. Андрей Шипилов, 80. Саиджамол Давлатжонов, 97. Жамшид Юсупов, 99. Павел Прушкин.
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (с), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (18. Баҳодир Пардаев-71), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков (7. Жамшид Ҳасанов-86), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо-46).
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 29. Игорь Таран.