“Бухоро” – “Сугдиёна” Суперлига-2018, 3-тур

Маълумки бугун 16 март,  “Бухоро” Cуперлига 3-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Қуйидаги учрашувга доир қизиқарли маълумотларни таништирамиз

«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)

Суперлига  3-тур . 16 -март 2018 йил. Бухоро спорт мажмуаси. Соат  20:00

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ва “Сўғдиёна” жамоалари  олий лигада (хозирда суперлига) шу кунга қадар 44 бор куч синашишган. Бухородаги 22 та   ўйиндан 13 тасида “Бухоро”, 5 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган.

3та  учрашув дуранг натижа билан тугаган. “Сўғдиёна” майдонида эса “Бухоро” 22 та ўйин кўрсатиб 8 тасида  жамоамиз, 10 тасида “Сўғдиёна” ғалаба кўрсатган ва  4 та дуранг қайд этган.

Собиқ футболчилар

Ўтган мавсумни “Бухоро” жамоамизда ўтказган Тохир Шамшитдинов  эндиликда жиззахликлар  сафида ҳакарат қилмоқда.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш  учрашув:

23.03.2013 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 4:1

27.08.2014 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1

01.07.2015 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0

05.11.2016 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0

25.11.2017 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Бугунги “Бухоро” – “Сўдиёна” учрашуви  ҳакамлари:

О.Тўйчибоев (Фарғона),

Р.Кападзе (Фарғона),

Ш.Аъзамов (Фарғона),

К.Расулов (Қарши).

Назоратчи: А.Хотамов (Тошкент).

“Бухоро” матбуот хизмати

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply